

32 ёшли футболчи "Реал" билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекади.
Аммо, бу борада қачон расмий маълумот берилиши маълум эмас.
Амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Начо 21 йилдан бери "Реал" тизимида. У жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



