"Реал" Моуриньога қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
24 окт 2018, 22:10
"Реал" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньога қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди.

"El Pais" хабарига кўра, "қироллик клуби"дагилар португалиялик мутахассис билан 2020/21 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзоламоқчи. Унга кўра, Моуриньо йилига 12 млн евро маош олади. Аммо "Реал" мураббийнинг "Олд Траффорд"дан кетишини кутмоқда. Бироқ Моуриньо олдинроқ "Реал"да ишламоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Жозенинг МЮ билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Pais