"Реал" Моратани сотиш учун уни қайтармоқчи

Aslanov Jasurbek
23 мар 2016
"Реал" раҳбарияти "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Моратанинг трансфер ҳуқуқини қайта сотиб олиш имкониятидан фойдаланмоқчи.

Аммо бу "қаймоқранглилар" мухлислари кутаётган сабаб туфайли эмас. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес "Реал" тарбияланувчисини бошқа клубга сотиб, пул ишлаб олиш учун қайтармоқчи. Ҳужумчи хизматларига "Арсенал" ва "Бавария" қизиқиш билдиряпти. Мората аввалроқ бир неча маротаба "Қироллик клуби"га қайтамаслигини айтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS