«Реал» Модрич борасидаги таклифларни кўриб чиқмайди

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 18:23
«Реал» ярим ҳимоячи Лука Модрични «Челси»га қўйиб юбормайди.
Лондон клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо собиқ шогирдини «Стэмфорд Бриж»га олиб келмоқчи.

Аммо Модрич Мадридда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқин келажакда бошқа клубга ўтмоқчи эмас.

Goal.com нашрининг хабарига кўра, «Реал» 28 ёшли футболчига бошқа клублардан тушадиган таклифларни умуман кўриб чиқмайди.

Эслатиб ўтамиз, Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси яна 3 йил давом этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru