"Реал" Модрич билан шартномани узайтирмоқчи, Рамос борасида қарор чиқарилмади

Mirjalol Normatov
27 дек 2020, 17:20
Ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳамда ҳимоячи Серхио Рамоснинг "Реал" билан шартномаси 2021 йил ёзида якунланади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клубдагилар Лука Модрич билан шартноманинг узайтирилишини режалаштирмоқда. Бироқ Рамос борасида ҳали қарор қабул қилинмаган. Испаниялик футболчи 2005 йилдан буён жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда. Модрич эса 2012 йилда "Реал"га ўтганди.

Ушбу мавсумда Рамос 12 ўйинда 2 гол урди. Модрич ҳам 14 учрашувда 2 гол уриб, бир ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›