

Клуб директори Эмилио Бутрагеньо клуб ярим ҳимоячи билан амалдаги шартнома узайтирилишини тасдиқлади.
35 ёшли хорватиялик хавбекнинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Модрич жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
"Олтин тўп" соҳиби 2012 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилади.



