"Реал" Мбаппени кузатмоқда. ПСЖ эса уни 250 миллион евродан камига сотмайди

Alisher
22 май 2019, 12:57
"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофидаги вазиятларни диққат билан кузатмоқда.

Мадридда 20 ёшли футболчининг Лига 1 нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлганлигини илиқ қабул қилишди. Бу эса футболчининг мадридликлар сафига ўтиши учун биринчи қадамдир.

"Реал" - Мбаппе учун энг яхши вариантдир. Лекин ПСЖ у билан хайрлашишни ва 250 миллион евродан камига сотишни хоҳламайди.

Мбаппе жорий мавсумда Франция чемпионати доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›