"Реал" Мбаппе трансфери учун 1 миллиард евро сарфлайдими?
22 дек 2022 13:50
Янгиликлар
"Реал" Мбаппе трансфери учун 1 миллиард евро сарфлайдими?
Бу суммага ПСЖдан ҳужумчини сотиб олиш, маош ва футболчи учун бонуслар (GdS) киради.
Мадриднинг "Реал" клуби ҳали ҳам Килиан Мбаппени сотиб олиш ниятида.
Мадрид клуби катта харажатларга қарамай, трансферни амалга оширишга тайёр, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport". "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес ПСЖ билан тузилган шартномага кўра, франциялик футболчи 3 йилда 636 миллион евро ишлаб олиши мумкинлигидан қўрқмаяпти – у шартларни бажаришга тайёр.
Трансфернинг умумий суммаси 1 миллиард еврога етиши мумкин. Унга парижликлардан Мбаппени сотиб олиш харажатлари, футболчининг маоши ва турли бонуслар киради.
Ҳужумчи жорий мавсум Лига 1да 14 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар