“Реал” мавсум тикланса ҳам “Сантьяго Бернабеу”да ўйнамайди(ми?)

Eldor Akmurzayev
20 апр 2020, 19:35
Мадридликлар стадиони қайта реконстукциядан чиқмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазият эса қанчалик ғалати кўринса ҳам “Қироллик клуби”га фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, Ла Лигада мавсум тикланса ҳам учрашувлар томошабинларсиз ўтказилишининг эҳтимоли юқори. “Реал” эса бундан максимал тарзда фойдаланмоқчи.

Испан гранди “Сантьяго Бернабеу”даги иш суръатларини тезлаштириш мақсадида ўз ўйинларини “Кастилья”даги “Альфредо ди Стефано” ўйингоҳида ўтказишни кўриб чиқмоқда. Унинг сиғими 6000 кишига мўлжалланган.

Бунинг учун Испания чемпионати раҳбариятининг розилиги ҳам талаб этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Okdiario,

Сўнгги янгиликлар

Барча ›