UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  3 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  8 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  2 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  6 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  1 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  3

"Реал" мағлуб холда ярим финалга йўл олмоқда Янгиликлар

"Реал" мағлуб холда ярим финалга йўл олмоқда

Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Боруссия Д" - "Реал" учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб ўйини.

"Боруссия Д" - "Реал" 2:0 (Дастлабки ўйин "Реал" - "Боруссия Д" 3:0)

"Сигнал Идуна Парк" стадиони.

Голлар:
Ройс (24, 37)
"Боруссия Д":
Вайденфеллер, Пишчек (Обамеянг, 81), М. Фридрих, Хуммельс, Дурм, Йойич, Кирх, Гросскройтц, Мхитарян, Ройс, Левандовски.

"Реал":
Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Ильярраменди (Иско, 46), Модрич, Ди Мария (Каземиро, 73), Алонсо, Бэйл, Бензема (Варан, 90).

Огоҳлантиришлар:
Рамос (27), Алонсо (31), Карвахаль (68), Ройс (75), Обамеянг (82), Каземиро (83).


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ



"Реал" мухлисларини ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз! "Боруссия Д" ишқибозларини эса чиройли, иродали ва мардонавор учрашув билан муборакбод этамиз! Севимли жамоаларингизни қўллаб-қувватлашдан чарчаманглар! Кейинги ўйинларда учрашгунча соғ-саломат бўлинглар! Бугун хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

90+3` Учрашув якунланди! "Реал" ярим финалда!!!!!!!!

90+2` Бензема ўрнига Варан майдонга тушмоқда...

90+2` Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Вайденфеллер!!!!!!!!!!!!!!!!!

90` Сўнгги дақиқалар...

89` Бурчак тўпи. Сўнгги имкониятлардан бири...

88` Жамоалар майдон марказида ўйнашмоқда.

86` Ўйин тугашига оз вақт қолмоқда...

84` Тўп Пепенинг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакам эса бурчак тўпи белгиламади.

83` Каземиро ҳам огоҳлантириш олди.

83` Обамеянг огоҳлантирилди қўпол ҳаракати учун.

82` Пишчек ўрнига ҳужумкор футболчи Обамеянг майдонга туширилди.

81` Бензема! Бир нима қилиб бўлсада зарба берди, лекин Вайденфеллер ўз ўрнида. Бугунги ўйин учун иккала посбонга катта РЕСПЕКТ айтамиз!

79` "Реал" футболчилари ўйинни майдон марказига кўчиришмоқчи.


77` "Боруссия" катта босим уюштирмоқда!

75` Пенальти? Йағе, Ройсга симуляция ишлатгани учун сариқ карточка!

74` "Боруссия"нинг ҳужумлари давом этмоқда. "Реал" ҳимояси эмас, Касильяс барчасини бартараф этмоқда! Ройс ва Мхитарян бугун анчагина бош оғриқ бўлмоқда "Реал" учун.

73` Ди Мария ўрнига Каземиро тушди.

72` Вау, озгина нафас рослаш керак! Икерга ТАСАННО!

71` Мхитарян ва яна КАСИЛЬЯСССССС!!!!!!!!!!!!!!!!!

69` Ўйин даҳшатли кечмоқда! Икер Касильяс ҳозир Роберт Левандовскининг кучли зарбасини ажойиб "сейв" орқали бартараф этди!

68` Касильяс!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Икеришееее!!!!!

67` ВАХХХХХХ! Бензема! Карим бугун ўзига ўхшамаяпти-ю!

66` БДИШШШ!!!!!!!!!!!! Мхитарян!!!! Генрих Мхитарян қулай вазиятга чиқди ва Касильясни ҳам алдаб ўтди. Кейин, кейин эса... дарвоза устунини нишонга олди....

65` Ўйин давом этади. Иккала футболчи ҳам майдонга қайтишди.

63` Гросскройц ва Карвахаль тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

61` БЕНЗЕМААААА! Наҳотки??? "Реал"га нималар бўляпти? Қандай имконият-а??? Карим бирга-бир вазиятни йўққа чиқарди. "Боруссия" ҳимоячиси Хуммельс фаоллик кўрсатди ва хавфни бартараф этди.


60`Войойойо! Бэйл! Гарет қанотдан фаоллик билан рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтди ва тўпни зарб билан тепди. Бензема сал чаққонроқ ҳаракат қилса гол бўлиши мумкин эди...

58` "Реал" Дортмунд жамоасини тўпсиз қолдирмоқчи.

57` Ўйин темпи бироз пасайган. Жамоалар узоқ ўйлаб ҳужумга боришмоқда.

55` "Реал" фаоллашди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. "Боруссия Д" эса бироз эҳтиёткорликни ишга солиши шарт. Энди Клопп шогирдлари ақллироқ футбол намойиш қилишмоқда. Аста-секин.

52` Бугун мезбонлар сафида Ройс-Левандовски-Мхитарян учлиги жуда фаол ҳаракат қилишмоқда.


51` Алонсо майдон марказида Мхитарянни йиқитиб қолди. Ҳакам Алонсони аяди ва иккинчи огоҳлантиришни кўрсатмади.

50` Вачайч! Бэйл! Ниҳоят Бэйл бошлади! Кучли зарба ва Роман Вайденфеллер! "Реал" ўзига келмоқда шекилли...

48` "Реал" ҳужумда. Вайденфеллер тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

"Реал" таркибида ўзгариш: Ильярраменди ўрнига Иско майдонга тушди.

Роналдо захирадан "Реал"ди ўйинига муносабати



Биринчи тайм хулосаси, "Реал" футбол ўйнамади, балки ўйнолмади. Томоша қилди. Ди Мария тўқнашув тақдирини ҳал этиб қўйиши мумкин эди. Лекин, Вайденфеллер! Ўйин жуда "қайноқ"! Роналдо иккинчи бўлимда майдонга тушиши шарт! Бўлмаса, билмадим. Бэйл ёки Бензема деярли ҳеч нарса қила олишмади. Аммо, агарда "Реал" битта тўп киритса ҳамма ташаббус яна улар томонига ўтиб қолиши мумкин. "Реал"да имконият каттароқ ҳалиям. Лекин шундан фойдаланиш керак.  

45+1` Биринчи тайм тугади! Танаффус!


45` Роналдо жуда асабийлашмоқда!

44` Юрген Клопп! Бу мураббийга иккита "респект" айтсак ҳам арзийди! Жонкуяр ва жуда фидоий мураббий. Ўз клуби учун. Ўйинни ёниб томоша қилмоқда.

44` Карло Анчелотти керакли чораларни кўриши шарт танаффусда.

43` "Реал" ҳимоячилари бугун ўзларига ўхшашмаяпти. Буни айтиб ўтиш жоиз.

42` Бу гол ҳам Рамоснинг қўпол хатоси эвазига юзага келганини ҳозирги такрорий лавҳада кўрдик.

41` Менимча, Роналдо майдонга тушади. Бўлмаса "Реал"ни майдонда кўрмаяпмиз.

40` Голга тўхталамиз, комбинатцион ҳужумни Левандовски ўзининг кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Лекин Касильяс! Қайтган тўпни эса Ройс бор кучи билан дарвозага жойлаб қўйди.


39` Бу ўйинни томоша қилиш ҳақиқий завқ!

37` ГООООООООООООООООООООООЛ! МАРКООООООООООООООООО! РОЙССССССССССС! 2:0! Мана сизга футбол! Ажойиб ҳужум! Фантастик футболчилар!


37` Криштиано Роналдони кўрсатишди. У майдонга тушмоқчи шекилли. Кўзлари ёниб турибди. Лекин Карло тоға уни майдонга ташлармикан? Буни вақт кўрсатади.

35` "Сигнал Идуна Парк"да "қайноқ" ўйин кечмоқда. Меҳмонлар жарима майдончаси олдида оловли ҳужумлар...

34` Жарима зарбасини Ройс амалга оширди. Матс Хуммельс эса боши билан анча хавфли зарба йўллади. Икеришеее! Бу дарвозабон ҳозир ўзини кўрсатмаганида ҳисоб ўзгарарди. Карло тоға, мана сизга посбон!

33` Хуммельс!!! Касильяс! Қойил, Икер!

31` Хаби Алонсога сариқ карточка. Жарима зарбаси. Қулай вазият юзага келиши мумкин.

31` Маълумот учун: Рамос Робертга қарши қўпол ўйнаганди... Такрорий лавҳа ҳаммасини кўрсатди.

30` Ўйин давом этади...

29` Нималар бўляпти ўзи????? Рамос жарима майдончаси ичида Левандовскини юзига қўли билан тегди. Ҳакам келди ва можаролар... Рамосга сариқ карточка-ю, лекин пенальти йўқ...

28` Йўқ! Йўқ! Пенальти йўқ экан. Тушунарсиз қарор!

27` Ана томоша!!!! Пенальти "Реал" дарвозаси томон?


26` "Боруссия Д" буёғига оловли ҳужумларни тайёрлаб қўйган шекилли! Учрашув анча "иссиққина" ўтади...

24` ГОООООООООООООООООЛ! Марко! Ройс! 1:0! "Реал" ҳимоячиси Пепе ёш болаларча хатога йўл қўйди ва Марко Ройсдан "мастер-класс"! Касильяс бу вазиятда ожиз эди!


22` "Реал" энди ҳимояланишга мажбур. Дортмунд жамоаси эса аксинча... Қани, чиройли футбол кўрайликчи биз!

20` Дортмунликларнинг ажойиб ҳужуми. Роберт Левандовски зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди. Ҳисоб очилиши мумкин эди-я! Ўйин жонланди!


19` Ди Мария ўйин тақдирини бутунлай ҳал этиб қўйиши мумкин эди. Лекин Ди Мария Вайденфеллерни алдай олмади.

18` Ана сизга томоша! Ди Мария 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Буёғига нима бўларкин-а?

17` Брависсимоооооооо, Вайденфеллер!!!!!!

16` Пенальти! Ана сизга томоша! "Реал" 11-метрлик жарима зарбасини тепади...

15` Ўйин жонланиши қийин бўлмоқда. Тўпни "Реал" футболчилари майдон марказида бир-бирларига ошириб ўтиришипти...

13` Шуни айтиш мумкинки, ўйиннинг бундай бориши "Реал" учун яхши кечмоқда. Уларни бу ҳолат қаноатлантириши табиий.

12` Ўйин темпи ҳозирча юқори бўлмасада, ички даражасаси ва муҳимлиги жуда баланд. Буни ҳамма ҳис этиб турибди.

11` Бу жимжитлик футболчиларни оддий вазиятларда тўп йўқотишларига олиб келмоқда...

9` Тўғриси, бундай стартни ҳеч ким кутмаганди чамамда. Сокинлик. Жамоалар ким биринчи хатога йўл қўйаркин деб ҳаракат қилишмоқда...

7` Пепе Ройсга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Лекин ҳакам жим. Такрорий лавҳа шуни кўрсаттики, Пепе қоидани бузган эди.

6` "Боруссия"нинг илк ҳужуми. Оддий зарба ва Касильяс ўйинга киришди. Яна сокинлик... Бу ҳолат вақтинча албатта.

4` Ҳозир қайсидир жамоа "бомба" ташласа ажаб эмас ўйинга. Ҳозирча майдонда сокинлик.

3` Ўйинни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашмоқда. Ғайри табиий ҳаракатлар ҳозирча учрамаяпти. Мухлислар товуши жуда баланд...

1` Учрашув бошланди! Кеттик...

"Сигнал Идуна Парк" стадионида фантастик муҳит!

Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Спорт" канали бугун "Челси" - "ПСЖ" ўртасидаги учрашувни жонли тарзда олиб кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилмайди. 

"Боруссия Д" мухлислари жамоани қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган

"Сигнал Идуна Парк"га мухлислар ташрифи давом этмоқда


Левандовски "Сигнал Идуна Парк"га кириб келмоқда

"Реал" таркиби кўриниши

"Боруссия Д" таркиби жойлашуви



Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа Чемпионлар лигаси, чорак финал жавоб баҳси "Боруссия Д" - "Реал" ўйини бўлиб ўтади. Сайтимизда ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз. Бу супер ўйинни Шаҳбоз Беғамов онлайн тарзда шарҳлаб боради. 

- Учрашув соат 23:45да бошланади.
- Бу жамоалар ўртасидаги дастлаби ўйинда "Реал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика