"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC

Khoja
15 дек 2025, 09:20
"Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнасида саккиз нафар футболчини сотишга тайёрланмоқда.

"Defensa Central" нашрининг маълумотларига кўра, Мадрид жамоаси раҳбарияти асосан захирада қолиб кетаётган футболчиларни сотишни режа қилган

Ярим ҳимоячи Гонсало Гарсия ва ҳужумчи Родриго трансфер рўйхатига биринчилардан бўлиб киритилади. Дарвозабон Андрий Лунин, шунингдек Алваро Каррерас соясида қолиб кетаётган ҳимоячилар Ферланд Менди ва Фран Гарсия ҳам сотилиши кўриб чиқилмоқда. Ярим ҳимоячилар Даниел Себальос, Браим Диас ва Эдуардо Камавинга ҳам рўйхатдан жой олишлари кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: DefensaCentral