"Реал Мадрид" Беллингемнинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2023, 19:39
Жуд Беллингем "Реал"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.

Мадрид клубининг маълум қилишича, 20 ёшли хавбекнинг елкасида жароҳат аниқланди.

Шу сабабли Беллингем "Реал"нинг "Валенсия"га қарши баҳсини ўтказиб юборади. Ўйин 11дан 12 ноябрга ўтар кечаси 01:00да старт олади.

Жуд 10та гол билан ЛаЛиганинг жорий мавсумдаги тўпурари ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Realmadrid.com