"Реал" ЛаЛигада 1700-ғалабани қўлга киритган илк жамоага айланди

Mirjalol Normatov
8 дек 2019, 16:12
"Реал" ЛаЛиганинг 16-турида "Эспаньол"ни мағлуб этди.

Мадрид клуби Испания чемпионати тарихида 1700та ғалабага эришган илк жамоага айланди.

Қайд этиш керак, "Барселона" 1645, "Атлетико"да 1292, "Атлетик"да 1239 ва "Валенсия"да 1230 ғалаба бор.

"Реал" илк ғалабасини 1929 йил 10 февраль куни Европага қарши ўйинда қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal