

"Қироллик клуби" Ла Лига чемпионлигидан умид узгани ҳеч кимга сир эмас. Сўзимизни охирги турда "Реал Сосьедад"га қарши Карло Анчелотти туширган асосий таркиб ҳам айтиб турибди. Бироқ "Барселона" билан 14 очколик фарқ қандай юзага келди ўзи, деган саволга бирдан жавоб бериш осон эмас.
Бунинг асосий сабабларидан бири эса "Реал Мадрид"нинг чемпионат доирасидаги сафар ўйинлари ҳисобланади. "Мадрид" Ла Лиганинг сўнгги 11 сафар учрашувида максимал 33 очкодан 13 очкогина жамғара олди.
Мисол учун худди шу оралиқда "Барса" ҳисобида 10 та ғалаба ва 1 та дуранг мавжуд.



