

Goal.com нашри хабар қилишича, "Қироллик клуби" 19 ёшли япониялик футболчини "Вильярреал"га ижарага бермоқчи. Томонлар ўртасидаги келишувга ўйинчини келажакда сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги банд киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Кубо ўтган мавсумни "Мальорка" сафида ўтказди ва Ла Лига доирасида 35 учрашувда майдонга тушган футболчи 4 гол, 5 та самарали узатмага муаллифлик қилди.



