"Реал" Коутиньони нишонга олди ва "Ливерпуль" билан боғланди

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2017, 12:20
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" вакиллари бу борада инглиз клуби билан боғланишган. "Реал" жорий мавсум охирида бразилиялик футболчини харид қилмоқчи.

Футболчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Каталония клубидагилар Коутиньони ўз сафида кўришмоқчи ва уни қишда харид қилишмоқчи, акс ҳолда вазият оғирлашиши мумкинлигини тушуниб туришибди.

25 ёшли Коутиньонинг мерсисайдлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›