"Реал" келаси мавсумда Черишевни қайтармоқчи

Aziz Tukhtamuradov
11 ноя 2014, 21:54
"Реал" айни пайтда "Вильяреал"да ижара асосида тўп тепаётган футболчиси Денис Черишевни клубга қайтармоқчи.

Россиялик футболчининг "Вильяреал"да кўрсатаётган ўйини мадридликларнинг бундай қарорга келишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва унинг клуб билан тузган шартномаси 2017 йилгача амал қилади.


23 ёшли футболчи ушбу мавсумда ҳозирча битта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru