

"Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Данило жамоадан кетадиган бўлса, унда унинг ўрнига Карвахалга ўринбосар сифатида "Реал Сосьедад" жамоаси ҳимоячиси Альваро Одриосола кўрилмоқда.
21 ёшли Одриосола яқиндагина клуби билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганди.
Шартномасида Альваро Одриосоланинг бадал пули 40 миллион евро кўрсатилган. Агарда "Реал" ушбу маблағни тўлайдиган бўлса, унда футболчи Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.


