“Реал” ҳужумчиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин
04 май 2020 08:45
Янгиликлар
“Ньюкасл” клуби Мадриднинг “Реал”идан Лука Йовични ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Қайд этилишича, “Реал” ишончни оқламаган сербиялик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. “Ньюкасл” Йович учун курашда “Милан” билан рақаобатлашишига тўғри келади. Миланликлар Лука учун 35 млн евро тўлашга тайёр.
Қайд этиш жоиз, “Реал” ҳужумчини “Айнтрахт”дан 60 млн еврога сотиб олганди. Ушбу мавсумда 22 ёшли серб барча турнирларда 24 та ўйинда қатнашди ва 2 та гол уриб, 2 та ассистни қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар