

"Қироллик клуби" турнир чорак финалида Германия билан ўйнайдиган Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Аланга кўз тиккан. Маълумотларга кўра, мадридликлар Алан борасида унинг клуби "Палмейрас" билан боғланиб, футболчининг трансфери ҳақида келишувга эришишган. "Реал" ёзги трансфер ойнасида бразилияликни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.




