"Реал" ҳимоячиси ёзда "Рома"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 фев 2018, 18:45
"Реал" ҳимоячиси Хосе Игнасио Начо "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Маълумотларга кўра, Рим клуби спорт директори Рамон Мончи испанияликнинг ўйин даражаси ва унинг ҳар қандай ҳимоя позициясида ўйнаб кета олишини қадрлайди. Мончи Начони Италияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Ҳимоячи ва "Реал" ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.

Начо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2010/11 мавсумдан бери "қаймоқранглилар"нинг асосий жамоасида тўп тепади. Жорий мавсум 28 ёшли ҳимоячи ЛаЛиганинг 17та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia