"Реал" Германия терма жамоасининг асосий форвардига қизиқмоқда
16 янв 2019 02:10
Янгиликлар
"Реал" Германия терма жамоасининг асосий форвардига қизиқмоқда
"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер қишки трансферлар ойнаси вақтида "Реал"га ўтиши мумкин.
AS нашрининг маълумотига кўра, мадрикликлар 22 ёшли Вернерни номаълум муддатга сафдан чиққан Карим Бенземанинг ўрнига номзод сифатида кўришмоқда.
Шунингдек, AS журналистлари Тимо Вернерни эҳтимолий трансфери ҳусусида сўрашганида, бунга жавобан клуб вакиллари бу ҳақда тўхталиб ўтишни хоҳлашмади ва Тимонинг "Лейпциг" учун кўплаб голлар уришига умид қилишларини таъкидлашди.
Аввалроқ, Вернер учун "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдиришаётганди. "Лейпциг" асосий ўйинчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
Ушбу мавсумда Вернер Бундеслиганинг 17 учрашувида майдонга тушиб, 11 марта рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоадошларига 2 маротаба голли узатма беришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар