"Реал" футболчисининг "Арсенал"га ўтиши деярли аниқ

Alisher
23 июл 2019, 10:35
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтишга яқин.

"Канонирлар" Испания ёшлар терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича келишувга эришишди.

Себальос 1 йил мобайнида "Арсенал"да ижарада тўп сурадиган бўлди.

Битимнинг тўлиқ шартлари ҳақида маълумот берилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Себальос Мадрид клубидан 1 йилга кетишни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар янграган эди.

У Мадридга 2020 йил ёзида қайтади ва "галактикос"нинг асосий таркиби учун ҳаракат қилиб кўради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›