

Мадридликлар таркибида ярим ҳимоячи Каземиро асосий таркибда майдонга тушди.
27 ёшли бразилиялик учун бу ўйин "Реал"даги 200-си бўлди.
Каземиро "Реал"га 2013 йилда келган. Футболчи "қироллик клуби"дан ташқари "Сан-Паулу" ва "Порту" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи 2011 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



