
Бу хоҳиш инглиз жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо билан боғлиқ. Олдинроқ Моуриньо "Челси"даги ўз футболчиларидан хурсандлигини ва жамоада ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлаган эди. Испанияда мутахассиснинг бу сўзларини "Реал"га кесатиш сифатида қабул қилишди.
"Қани энди улар билан Чемпионлари лигасида дуч келсак. Агар финалга чиқсак, рақибимиз "Челси" бўлишини истайман. Моуриньо бизни тинч қўйсин. Ҳаммаси ортда қолган" - дейди исми маълум қилинмаган "Реал" футболчиси.