

21 ёшли футболчи операциядан сўнг уч ой футболдан четда бўлади ва камида 9-10 та расмий учрашувни ўтказиб юборади. Футболчи октябрь ойида сафга қайтиши кутилмоқда.
Беллингем 2024/25 йилги мавсум 54 ўйинда 15 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Беллингем 2023 йил ноябрида “Райо Вальекано"га қарши ўйинда елкасини чиқариб юборган ва шундан бери вақти-вақти билан ҳимоя воситасидан фойдаланади.



