

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Ўйинчининг трансфери 28 майда эълон қилинганди. Тақдимотдан сўнг стадионда матбуот анжумани ўтказилади.
Алаба ўтган мавсум "Бавария" таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Австрияликнинг "Реал" билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.


