UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  17 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  3 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)

Мадриднинг "Реал" клуби учун Европа чемпионлар лигаси муваффақиятсиз старт олди.

Қироллик клуби аввалига ўз майдонида "Шахтёр"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра ўтган тур сафарда "Боруссия М" билан 2:2 ўйнади. Айтиш мумкинки, "Реал" умумий ҳисобда ЕЧЛда охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

"Манчестер Сити" билан ҳар икки баҳсда мағлуб бўлган мадридликлар шу тариқа мусобақани тарк этишди. Янги мавсумдаги натижалар ҳам барчага маълум. Жамоа ЕЧЛда охирги марта 2019 йилнинг 12 декабрь куни сафарда "Брюгге" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. 

Шу боис кеча Телеграм каналимизга "Реал" учун дастлабки икки ўйиндаги ғалабасиз кўрсаткич тасодифми деган мазмунда сўровнома жойлаштирдик. Сўровномада бир кун ичида 6770 ўқувчи иштирок этиб, кўпчилик (55 фоиз) "Ҳа, буни тасодифга йўйса бўлади, жамоа ҳали ўзига келади" вариантини танлаган. 

45 фоиз иштирокчи эса "Йўқ, ҳаммасига Зидан ва футболчилар айбдор, ниманидир ўзгартириш керак" деган тўхтамга келган. Бундан кўриниб турибдики, аксар "Реал" мухлислари ҳозирча иккита ғалабасиз ўйинни тасодиф дея баҳолашмоқда. Қолганлар эса айбни жамоадан қидириш керак демоқда. Балки Зидан кетса ҳаммаси яхши бўлиб кетар. 

P.S. "Реал" ЕЧЛ навбатдаги тур учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика