

Футболчининг битими шу йилнинг ёзида якунига етади, шундан сўнг испаниялик эркин агентга айланади.
Ўйинчига Европанинг топ-клублари даъвогарлик қилмоқда, аммо "Реал" бошқа ҳеч қайси клуб "Сантьяго Бернабеу"дагидан яхшироқ шартнома таклиф қилмайди деб ҳисоблайди.
"Реал" 34 ёшли Рамос билан коронавирус пандемияси сабаб юзага келган молиявий инқироз туфайли шартномани узайтирмоқчи.
Рамос учун асосий даъвогар "Пари Сен-Жермен" ҳисобланади, Франция клуби унга 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.



