

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес "арилар" раҳбарияти билан яхши муносабатда ва ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи учун 80 млн. евро таклиф қилиши мумкин. Пулишичнинг "Боруссия" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Олдинроқ, хавбекга "Ливерпуль" қизиқиш билдираётган эди.
Жорий мавсум 19 ёшли ярим ҳимоячи Бундеслиганинг 23та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.



