

Испан гранди Польша терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес у билан футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубида ўйнаган пайтларидаёқ боғланган, аммо Левандовски "Бавария"га ўтишни маъқул кўрган. Бироқ Левандовскининг "Бавария"дан хафсаласи пир бўлгани ҳақидаги сўзларидан сўнг, испан гранди форвардни харид қилиш ҳақида ўйлаб қолди.



