

"Бу ҳақиқат. "Реал" бу борада "Аякс" билан музокара бошлади. Бошқа бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. "Реал" зўр жамоа, аммо мен ҳозир "Аякс" аъзосиман. Кўрамиз, бу ўзгариш қанчалик ҳақиқатга айланади", дея Донни ван де Бекнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fox Sports.
Илгарироқ "қаймоқранглилар" раҳбарияти 60 миллион еврога баҳоланаётган 22 ёшли ярим ҳимоячини Амстердам клубидан трансфер қилиш ниятида, аммо "Реал" устози эса ҳали ҳамон Поль Погбани жамоасида кўришни истаяпти.
Ўтган мавсумда Бек клуби сафида барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришди.


