“Реал”—“Аякс”. Амстердамликлар 23 йил ичида илк бор Чемпионлар лигасининг сафар ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

6 мар 2019, 08:09
“Аякс” кеча Чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб ўйинида “Реал” меҳмони бўлди.

Учрашувда “Аякс” “Реал”ни 4: 1 ҳисобида таслим қилди.  Амстердам клуби 23 йил ичида илк бор мусобақанинг сафар ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Аякс” сўнгги бор 1996 йил апрелида Афинада “Панатинаикос”ни 3: 0 ҳисобида ютганди.  

Бундан ташқари “Аякс” мавсумда кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа бу ўйинларда 17 та гол урди ва атиги 2 та гол ўтказиб юборди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com