

Мадрид клуби ва футболчи шартномани узайтириш борасида келиша олишмади. "Реал" раҳбарияти пул йўқотишни хоҳламаслиги учун уни трансферга қўйди ва нархини 30 миллион евро этиб белгилади.
Асенсиога "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Милан" қизиқмоқда.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.



