

"Ўтган йили клубга 150-180 млн. евролик таклиф олди, аммо "Реал" уларни кўриб чиқишни истамади. Бошқа топ клублар Марко кетиши ҳақида қизиқишди. Бу топ футболчи учун одатий хол. Марко доимо "Реал"да бахтли эканлигини айтиб келади, у фақат шу клубда тўп тепмоқчи. У ҳали ҳам ёш ва клуб Асенсиодан мамнун" - дейди Гаджиоли.
Асенсио 2015 йилда 3,5 млн. евро эвазига "Мальорка"дан "Реал"га ўтган эди. Жорий мавсум у "Қироллик клуби" сафида 41та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол уриб, 7та голли пас берди.


