"Реал" "Ал Насср" ҳимоячиси вариантига қайтган

Omonjon To`xtamirzayev
12 ноя 2024
Мадриднинг "Реал" клуби Эдер Милитаонинг жиддий жароҳатидан кейин марказий ҳимоячи излаш ишларини фаоллаштирди.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар "Ал Насср"нинг 30 ёшли испаниялик ҳимоячиси Эмерик Ляпортни Европага қайтармоқчи. "Қаймоқранглилар" футболчи араблар билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, "Реал"га эркин агент сифатида келиб қўшилишини истамоқда.

Жорий мавсум, Ляпорт барча мусобақалардаги 15 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. 

Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: AS