

Испания матбуоти хабарига кўра, мадридликлар "Рома" посбони Алиссонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи айни дамда Римда йилига 1,5 млн евро маош ишлаб топмоқда. "Реал" унга 5 йиллик шартнома таклиф қилган.
"Рома" эса "қироллик клуби"дан 60 млн евро талаб қилмоқда. Алиссон бу мавсумда "Рома" таркибида 37 учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 17тасида гол ўтказиб юбормади.




