"Реал" 5-маротаба клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди. Бу рекорд!

Aziz Tukhtamuradov
9 фев 2023, 07:48
"Реал" бешинчи маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига етиб бориб, рекорд ўрнатди.

Карло Анчелотти жамоаси ярим финалда Мисрнинг "Ал Аҳли" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мадридликлар 2014, 2016, 2017 ва 2018 йилларда мусобақа финалига боришган ва ғолиб бўлганлар. 

"Барселона" тўрт маротаба финалда ўйнаган - учта ғалаба, битта мағлубият. "Коринтианс", "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси" икки мартадан финалга чиқққан. 

Энди "Реал" 11 февраль куни финалда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйнайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›