"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда

Alisher
28 июл 2024, 22:31
"Реал" 2025 йилда ўз таркибини икки юлдуз билан кучайтирмоқчи.

Инсайдер Маттео Мореттонинг қайд этишича, мадридликлар келаси ёзда Альфонсо Дэвис ва Трент Александр-Арнольд билан шартнома имзолаш устида ишламоқда, ўша пайтда уларнинг мос равишда "Бавария" ва "Ливерпуль" билан шартномалари якунига етади.

Мюнхенликлар канадалик футболчи билан битимни узайтириш борасида келиша олмади. Мерсисайдликлар эса эндигина ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: madriduniversal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›