«Реал» 2010 йилдан буён энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди

Narzulla Saydullayev
8 фев 2015, 08:30
«Реал» Испания чемпионати 22-турида «Атлетико»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:4).
Қироллик клуби сўнгги бор 4 ва ундан ортиқ фарқ билан 2010 йилда ютқазганди. Ўша йил «Барселона» «Реал»ни 5:0 ҳисобида таслим қилганди.

«Атлетико» 1987 йилда ҳам айнан 4:0 ҳисобида «Реал»ни мағлуб этганди.

Таъкидлаш лозимки, «Реал» бу мавсумда «Атлетико»га қарши ўтган 6та ўйиннинг биронтасида юта олмади (4 мағлубият, 2 дуранг).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›