"Реал" 200 миллионга футболчи сотиши шарт

Mirjalol Normatov
8 дек 2019, 16:59
"Реал" раҳбарияти молиявий фэйр-плей мувозанатига тушиши учун жамоанинг бир неча футболчиларини сотиши керак.

"Marca" хабарига кўра, "қироллик клуби" ёзда ишлатилган 350 миллион еврони келаси ёзда 200 миллионга футболчи сотиб тўлдириши керакю

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячилар Ферлан Менди ва Эдер Милитао, вингерлар Эден Азар ва Родриго Гоэс, шунингдек, ҳужумчи Лука Йовичларни трансфер қилди.

Кейлор Навас, Тео Эрнандес, Маркос Льоренте, Матео Ковачич ҳамда Рауль де Томаслар билан шартномалар бекор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›