“Реал” 15 йиллик антирекордни янгилади

3 мар 2019, 07:57
Ла Лига 26-турида “Реал” ўз уйида ашаддий рақиби “Барселона”га (0:1) имкониятни бой берди.

Бу билан мадридликлар 15 йил олдинги антирекордни янгилашди. Гап шундаки қироллик клуби 2004 йилнинг апрел-май ойларида ўз майдонида қаторасига учта баҳсда мағлуб бўлганди. Солари шогирдлари “Барселона”га кетма-кет икки учрашувда мағлуб бўлишдан илгари Примера доирасида “Жирона”га (1:2) ҳам имкониятни бой бериб улгурганди.

Бундан ташқари “Реал” 19 йил ичида илк бор бир мавсумда ўз ўйида олтита баҳсда мағлуб бўлишга ҳам улгурди (Сантьяго Солари қўл остида 5 та, Лопетеги билан 1 та учрашув).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mister Chip