UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Р.Бердиев: “Қизилқум” вазиятлардан фойдаланганда, бизга қийин бўларди” Янгиликлар

Р.Бердиев: “Қизилқум” вазиятлардан фойдаланганда, бизга қийин бўларди”

“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Хабарингиз бор бугунги беллашувга ОЧЛ мусобақасида  узоқ сафардан қайтиб, Навоийга келгандик. Очиғини айтаман, йўл азоби бугунги беллашувимизга таъсир ўтказишидан бироз хавотирда эдим. Шу боис таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдим. Лекин шогирдларим ўзларида куч топа олишди ва ғалаба учун курашишди. Тактик кўрсатмаларимизни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ўйиндан кейин жамоамизга қисқа танаффус эълон қилдик. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар олимпия терма жамоасига йўл олишади...

-Драган Черан Қатардаги ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Бугун таркибда умуман кўринмади?

-Драган ўша ўйинда жароҳатини янгилаб олди. Ҳозир даволаниш билан банд. Режамиз бўйича ОЧЛ ўйинига қадар сафимизга қайтиши керак.

-Бугунги рақиб “Қизилқум” ҳақида қандай фикрдасиз?

-Жуда тажрибали жамоа. Ўтган икки турдаги мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қилгани аниқ эди. Шу боис бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа юқорида айтганимдек анча тажрибали. Бугун Геворкян ҳам жароҳатдан қайтиб, илк марта майдонга тушди. Жамоанинг ғалабали ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика