Райола Погбанинг трансфери бўйича иш олиб бормоқда

Alisher
12 ноя 2019, 17:04
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба мавсум якунлангандан сўнг жамоадан кетиши мумкин.

26 ёшли футболчининг агенти Мино Райола ўйинчини Туринга қайтариш бўйича "Ювентус" билан музокараларни бошлаб юборган.

Погбанинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси 2021 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.

Франциялик футболчи жорий мавсум АПЛда 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›