

Аввалроқ Невилл "Sky Sports" телеканали орқали Райола франциялик футболчининг клубдан кетишини муҳокама қилишдан уялмоқда, деб иддао қилганди.
"Гари Невиллнинг ўзи жаҳаннамга тушиши мумкин. У даҳшатди футболчи эди, бундан ташқари ҳаёти давомида бирорта ҳам муваффақиятли иш қилмади.
Агар у ўз ишини яхши бажараётган бўлса, нега "Солфорд Сити" Премьер-лигада эмас?", – деб киноя қилди Райола.




