"Райо Вальекано" янги бош мураббийни эълон қилди

Mirjalol Normatov
21 мар 2019, 00:37
Испаниялик мутахассис Пако Хемес "Райо Вальекано" бош мураббийига айланди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 48 ёшли мутахассис жамоа билан 2020 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. У кечагина истеъфога чиққан Мичелнинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Пако 2012-2016 йилларда "Райо"ни бошқарган.

Айни дамда "Райо" ЛаЛиганинг 17-жамоаси бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com