UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Равшан Ҳайдаров: "Водийдаги Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланади деб ўйлайман" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Водийдаги Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланади деб ўйлайман"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров йиғин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кения билан ўйинга тайёргарликни бошладик. Бу йиғиндан мақсад иккита: 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик ҳамда олимпия ёшидаги футболчиларни жалб қилиб ўртоқлик учрашувларида ўйинни шакллантириш. Йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар соғ-саломат қўл остимизга келиб қўшилди. Фақат Достон Ибрагимов клубида жароҳат олгани учун бу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Аббос Отахонов ҳам кичик жароҳати бор экан, шу боис индивидуал тарзда шуғулланди. Ўйлайманки, у Кения билан ўйинларда бизга ёрдам бера олади", - дейди Ҳайдаров.

- Осиё ўйинларида 1995 эмас 1993 йилдан кейин туғилган футболчилар иштирок этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу қанчалик рост?

- Йўқ, йўқ. Бу миш-миш. Индонезиядаги Осиё ўйинларига 1995 ва ундан кейин туғилган ўйинчилар боради. Таркибда 3 нафар ёши катта ўйинчи ҳам бўлиши мумкин.

- Демак, 1994 йилда туғилган Азизбек Турғунбоев айнан мана шу ёши катта футболчилардан бўлиши мумкин?

- Ҳа, мумкин. У ўз клубидаги ўйинлари орқали эътиборимизга тушди. Турғунбоевдан ташқари кенгайтирилган рўйхатимизда яна ёши катта футболчилар бор. Бу жамоамизга қўшилиб кета оладиган ўйинчиларни Осиё ўйинларига олиб борамиз.




- Достонбек Ҳамдамовнинг ҳолати қандай?

- Яхши. Ўзига келди. Унда мана шу трансфер туфайли бироз зўриқиш бўлганми билмайман ҳолати яхши эмас эди. Барча масала ҳал бўлгач, ишлари тўғри бўлгач ўзига келди. "Анжи"да битта ўйин ўтказишга ҳам улгурди. Айни пайтда унинг руҳий ва жисмоний ҳолати яхши даражада. Энди ундан талаб қилинадигани майдонга тушиб футбол ўйнаш.

- Кения билан ўйинлар Андижон ва Фарғонада бўлади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта ижобий. Водийда футболни қанчалик севишларини жуда яхши биламиз. Вилоятларда ўйин ўтказиш тажрибамизда бор. Ёдингизда бўлса 2015 йилда ҳам Фарғонада Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Ўшанда мухлислар терма жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришганди. Шу боис Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланиб кетади деб ўйлайман. Барча мухлисларни стадионга чорлайман.

- Миллий терма жамоамизда ҳам бир қанча шогирдларингиз бор...

- Ҳақиқатдан ҳам, миллий жамоага олимпия терма жамоасидан 6 нафар футболчи жалб этилди. Миллий терма жамоамиз янги мураббийлар штаби, кўплаб янги футболчилар билан Африкага учиб кетди. Сенегал ва Марокаш жиддий рақиблар, улар бежизга Жаҳон чемпионатига чиқишмаган. Бироқ терма жамоамизга ишонамиз ва улар кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатишларига тилакдошмиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика