

Ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун мукофотланганлар орасида Ўзбекистон U-23 термаси ҳамда "Сурхон" устози Равшан Ҳайдаров ва Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедов ҳам бор.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони:
Ҳайдаров Равшан Акмалович - футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси бош мураббийи
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони:
Аҳмедов Одил Алимжонович - футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси



