

"Биз учун жуда муҳим учрашув эди. Турнир жадвалидан олиб қарасак икки жамоа учун ҳам олти очколик ўйин бўлди. Курашдик, ёмон ўйнамадик. Ўйинни назорат қилдик. "Қизилқум" жамоасидаги тажрибали футболчилар яхши ҳимояланишди. Яққол голга тортадиган вазиятлар ярата олмадик, тўп унгача бормади.
Кўплаб стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Олдинги ўйинларга қараганда бугун йигитларга эътирозим йўқ. Вазиятлар яратиб гол уришимиз керак. Секин-секин ўзимизнинг ўйинимизга эга бўлиб очко ишлаймиз ",- дейди Равшан Ҳайдаров.



