UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 23:00Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал учун таркиблар аниқ!  16 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  11 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  6 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  19

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг"

"Гулистон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин жанговор руҳда ўтди. Тезкор гол урганимиз бизга ёрдам берди", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Гулистон" жамоасига ғалаба зарур эди, шу боис улар олдинга ўтишга мажбур эдилар. Қарши ҳужумларда бир қатор вазиятларга эга бўлишди, тан олиш керак омад биз томонда эди. Алишер Шоғуломов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, дарвозабонимиз ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинда борганимиз учун тўпни ўзимизда сақлаб туриб вазият бўлишини кутдик. Бир қатор вазиятлардан шогирдларим фойдалана олишмади. "Гулистон" жамоаси курашга чанқоқлиги билан ажралиб турди, футболчиларга маҳорат етишмаслиги мумкин, аммо ўйинга чанқоқлиги, шижоати туфайли жамоага хурматим баланд.

Рустам Қодиров ва Хуршид Йўлдошев каби тажрибали ўйинчилар асосий фигуралар, олдинда эса ёш ҳужумчи Алишер Шоғуломов агар ўз устида ишлашда тўхтаб қолмаса яхши ҳужумчи бўлиб етишади.

Сўнгги турда "Гулистон" ва "Қизилқум" олий лигада қолиш учун курашишади. Менимча имкониятларни тенг деб биламан. Ким ўша куни яхшироқ тайёр бўлса, олий лигада қолишни ким кўпроқ истаса ўша жамоа ғолиб бўлади.


Энвер Гафаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика